ҚАРОҚЧИЛИК

ҚАРОҚЧИЛИК (денгиз қароқчилиги) (халқаро ҳуқуқда) — очиқ денгизда савдо ва фуқаро кемаларини хусусий ёки давлат кемалари томонидан ғайриқонуний равишда эгаллаш, талонторож қилиш ёки чўктириш. Уруш вақтида бетараф мамлакатларнинг савдо кемаларига кемалар, сув ости кемалари ва ҳарбий самолётларнинг ҳужуми ҳам Қароқчилик ҳисобланади. Қароқчиликка қарши курашнинг халқаро нормалари очиқ денгиз тўғрисидаги Женева конвенциясида (1958) ва БМТнинг денгиз ҳуқуқи конвенциясида (1982) кодификацияланган.