ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР БИРЛИГИ ВА КУРАШИ ҚОНУНИ

ҚАРАМА-ҚАРШИЛИКЛАР БИРЛИГИ ВА КУРАШИ ҚОНУНИ — диалектикаттг қонунларидан бири. Уни Гегель ишлаб чиққан. Бу қонунга кўра, зиддият, қарама-қарши томонлар, кучлар ўртасидаги кураш ҳаракат ва ривожланишнинг сабаби, манбаи ҳисобланади. Ривожланиш зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва бартараф қилиниши жараёнидан иборат, бу эскининг йўқолиши ва янгининг пайдо бўлишига олиб келади. Қарамақаршилик деб нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирини тақозо этувчи томонлари, қучларнинг ўзаро муносабатига айтилади. Қарама-қаршиликлар бирлиги нисбий, ўткинчи, яъни у нарса ва ҳодисадаги икки қарама-қарши кучнинг маълум нисбий вақт ичида бирга мавжуд бўлиб туришини англатади. Қарама-қаршиликлар кураши эса абадий, яъни ривожланишнинг манбаи сифатида доим, ҳар қандай шароитда барча жисм ва ҳодисаларга хос. Қонуннинг моҳияти ва амал қилиш жараёнини ўрганишда ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган зидциятларни бир-биридан фарқ қилиш зарур, лекин улар ўртасида мутлақ чегара ҳам йўқ. Воқеликда улар ўзаро чирмашиб кетади, бир-бирига ўтади ва тараққиётга хилмахил таъсир қилади. Шунинг учун зиддиятларнинг ҳар бирига конкрет ёндашиш, зиддият намоён бўладиган шароитни, муҳитни, вазиятни, у ўйнайдиган ролни ҳисобга олиш зарур.

Собиқ Иттифоқнинг мафкураси даражасига кўтарилган марксизм таълимотида, асосан, зиддиятларга кўпроқ эътибор берилар ва мутлақлаштирилар, улар ўртасида муроса бўлиши ҳақидаги Гегель ғоялари инкор этилган эди. Мавжуд жамият тақдири ишчилар синфининг буржуазия устидан ғалабаси билан якунланади, деб қилинган «башорат» асоссиз бўлиб чиқди. Ишчилар билан иш берувчилар ўртасида муайян консенсус (келишув) вужудга кедди. Одамзод азалдан зиддиятлар камроқ бўлган, кишиларнинг хилмахил интилиш ва мақсадлари бир-биридан фарқ қиладиган ғоялар уйғунлашган, барқарорлик устувор бўлган жамият қуришга интилади. Зиддиятларга бой бўлган ҳоз. мураккаб даврда келишмовчиликларни консенсус асосида ҳал қилиш зарурлиги ғояси муҳим методологик аҳамиятга эга.

Абдулла Аюпов.