ҚАРАИМЛАР

ҚАРАИМЛАР (ўзларини қарайлар деб аташади; яҳудийча қараим — ўқийдиган) — 1) Украина (асосан, Қримда, 1,4 минг киши), Литва (тахм. 300 киши) ва Россияда (Москва ва СанктПетербургда тахм. 700 киши) яшовчи халқ. Умумий сони собиқ Иттифоқ давлатларида 2,6 минг кишидан зиёд (1990й. лар ўрталари). Польша, Франция ва Исроилда ҳам яшайдилар. Қараим тилида сўзлашади. Диндорлари қараимийликка сиғинади;

2) иудаизм (яҳудийлик)да (8-асрда) пайдо бўлган секта издошлари, асосан, Исроилда яшайди. Улар фақат Қадимий аҳдни муқаддас китоб деб эътироф этадилар.