ҚАРАҒАЙДОШЛАР

ҚАРАҒАЙДОШЛАР — очиқ уруғлилар типига мансуб оила. Игнабаргли дарахт ва буталардан ташкил топган. Қарағайдошларнинг уруғчи қуббалари кичик қопловчи ва катта тангача барглардан иборат. Қубба етилгач, ёғоч ланади. У бутунлигича ёки бўлиниб тўкилади. Кўпчилик турлари чангида иккита ҳаво пуфакчалари бор. Уруғлари қанотли, уруғ куртаклари эса тескари. Уруғчи ва чангчи қуббалари доимо бир ўсимликнинг ўзида жойлашади. 2000 дан ортиқ турни ўз ичига олган 9 туркуми бор. Кўпчилик турлари Шим. ярим шарнинг ўрта минтақасида тайга ўрмонларини ҳосил қилади. Ўзбекистонда қарағай, қора қарағай, тилоғоч, пихта ва кедр каби туркумларнинг бир неча турлари учрайди. Тошкент ва бошқалар шаҳар кўчаларида айрим декоратив турлари ўсимлик сифатида ўстирилади.