ҚАРАҒАЙ

ҚАРАҒАЙ — қарағайдошлар оиласига мансуб игна баргли дарахтлар ва буталар туркуми. Асосан, Шим. Америка ва Евросиёнинг ўрмон зонасида, камроқ Шим. ярим шарнинг тропик ва субтропик тоғларида тарқалган. 100 га яқин тури маълум. Россияда ёввойи ҳолда 12 тури ва интродукцияланган 70 тури учрайди. Ўзбекистонда Қарағай ёввойи ҳодда ўсмайди. Унинг қора Қарағай, тилоғоч, пихта ва кедр каби туркумларининг паллас ёки қрим Қ. и оддий Қарағай, шренк Қарағайи турлари ўстирилади. Паллас ёки қрим Қарағай ининг бўйи 15—20 (30) м гача. Шохшаббаси кенг, узун. Игнабарглари 8 — 15 см, ингичка, қалами, тўқ яшил, қаттиқ, ўткир учли. Қуббаси йирик, уз. 6—10 см, эни 4—5 см, тангачалари ромбсимон, ялтироқ, қўнғирсарғиш. Қарағай иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик. 150—500 (600) йилгача яшайди. уруғидан кўпайтирилади. Шаҳар кўчалари, хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. Қарағайнинг барча турлари ёғочи мебелсозликда, қурилишда, тахта тайёрлаш, смола ва скипидар олишда ишлатилади.