ҚАРАҒАНДА

ҚАРАҒАНДА — Қозоғистон Республикаси Қарағанда вилоятидаги шаҳар (1934 йилдан), вилоят маркази. Т. й. станцияси. Аҳолиси 424,2 минг киши (2002). Шаҳар Қарағанда кўмир ҳавзасининг марказида шахтёрлар шаҳарчаси сифатида вужудга келган. 1936 йилдан Қарағанда вилояти маркази. Саноатининг асосий тармоғи — кўмир қазиб олиш. Машинасозлик здлари ишлаб турибди, коншахта жиҳозлари ва металл конструкциялар ишлаб чиқарилади. Енгил, озиқ-овқат саноати тармоқлари, қурилиш материаллари корхоналари, иссиқлик электр маркази фаолият кўрсатади. Қарағанда бир неча массивлардан иборат, булар: Эскишаҳар (19-асрнинг 2-ярми), Янгишаҳар, Мойқудуқ, Катта Михайловка, Фёдоровка ва бошқалар). Ҳозирги Қарағанданинг маркази — Янгишаҳар. Қозоғистон Фанлар Академиясининг бўлими, 5 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 3 театр, тасвирий санъат ва ўлкашунослик музейлари, Ботаника боғи бор.