ҚАРАҒАНДА ВИЛОЯТИ

ҚАРАҒАНДА ВИЛОЯТИ — Қозоғистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1932 йил 10 мартда ташкил этилган. Майд. 117,9 минг км2. Аҳолиси 1350 минг киши (2002), асосан, қозоқлар, шунингдек, рус, украин, татар, белорус ва бошқалар миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 85%. Вилоят 9 маъмурий туманга бўлинган, 6 шаҳар ва 15 шаҳарча бор. Маркази — Қарағанда шаҳри Вилоят республиканинг марказий қисмида, Балхаш кўлининг шим. ғарбида жойлашган. Катта қисмини Қозоғистон паст тоғлари (бал.300—1000 м) эгаллаган. Паст тоғлар жан. да Бетпақдала чўлига (бал. 300—400 м), ғарбда эса Турон текислигига қўшилиб кетган.

Иқлими кескин континентал ва жуда қуруқ. Июлнинг ўртача т-раси шим. да 20,1° ва жан. да 25,1°, янв. нинг ўртача т-раси шим. да —16,7°, жан. да —13°. Йиллик ёғин шим. да 100—280 мм. Вегетация даври 160 — 200 қун.

Йирик дарёлари — Сарисув ва Нура. Шўр кўл кўп. Ер ости чучук сувларидан кенг фойдаланилади. Вилоятнинг шим. қисми каштан тупроқли бўлиб, бошоқли ўтлар — шувоқ чўллари билан банд. Жанубий роқда шўрланган оч каштан ва қўнғир тупроқларда сийрак чала чўл ва чўл шувоқшўра ўсимликлари ўсади; қумли жойларда бошоқли ўтлардан шувоқ, шунингдек бута ўсимликлари, чўл ўсимликлари билан бирга қарағай, қайин, тоғтерак, тол ўсади. Чала чўл ва чўлларда кемирувчилар ва йиртқичлар, сайғоқ, архар, жайран, елик яшайди, тувалоқ ва бошқалар қушлар учрайди. Дарё ва кўл қирғоқларида сув паррандалари, қамишзорларда қобон, ондатра яшайди. Балхаш кўлида балиқ кўп.

Қарағанда вилояти хўжалигида, асосан, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек, ғаллачилик ва яйлов чорвачилиги ривожланган. Асосий саноат тармоқлари: кўмир ва рангли металлургия (мис, молибден рудасини қазиб олиш). Шунингдек, темир ва марганец рудаларини қазиб олиш ривожланган. Қора металлургия маҳаллий руда асосида ишлайди. Оғир машинасозлик (жумладан, кўмир саноати учун машиналар), қурилиш материаллари (цемент, ғишт, оҳактош) ишлаб чиқариш, кимё, енгил (тикувчилик, трикотаж, пойабзал) ва озиқ-овқат (гўшт, мойсир ва сут, ун, кондитер маҳсулотлари ва бошқалар) саноат тармоқлари ривожланган. Қарағанда металлургия кти, коншахта жиҳозлари, машинасозлик, синтетик каучук, металл конструкциялари здлари, Сарань, Абай, Шахтинск, Жезқазған конметаллургия ктлари, мис эритиш ва таъмирлашмеханика здлари, Балхашда тошкўмир саноати корхоналари, иссиқлик электр маркази бор. Оқтовда цемент з-ди, Ақчатов, Оқжал, Қайрақти, Қарағайлида полиметалл рудаларини бойитиш ктлари ва конлари мавжуд. Даштнинг шим. да лалмикор ғаллачилик билан бирга қорамолчилик, чўчқачилик, паррандачилик ва майин жунли қўйчилик, чала чўл ва чўлларда яйлов чорвачилиги билан бирга суғориб деҳқончилик (сабзавот, полиз) қилинади. Экин майдонларига ғалла (баҳори буғдой), арпа, озуқа экинлари экилади. Жамоа ва шахсий хўжаликларида қорамол, қўй ва эчки, йилқи, чўчқа, парранда боқилади. Балхаш кўлидан балиқ овланади; чўл ва тоғларда овчилик қилинади.

Т. йил узунлиги 581 км. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 2100 км. Балхаш кўлида мунтазам кема қатнайди. 5 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт, политехника, тиббиёт, кооператив, жисмоний тарбия интлари) бор. 3 театр, тасвирий санъат ва ўлкашунослик музейлари, Ботаника боғи фаолият кўрсатади.