ҚАРАҒАН

ҚАРАҒАН — дуккақдошлар оиласига мансуб барг тўкувчи буталар ёки паст бўйли дарахтлар туркуми. Шарқий Европа ва Осиёда 70 тури маълум. Россиянинг Европа қисми, Ўрта Осиё, Хитой ва Саянда 37 тури тарқалган. Чўл, дашт, дарё қирғоқлари, тоғ ён бағирлари ва сийрак ўрмонларда ўсади. Кўпгина турлари экилади. Қадимдан экиладиган ва энг кўп тарқалган дарахтсимон Қараған ёки сариқ акация (С. агЪоге$сеп$) тури (бута)нинг (кам ҳолларда дарахт кўринишида учрайди) бўйи 0,5—2 м. Барглари кетмакет ёки тўптўп бўлиб жойлашган, гуллари сариқ, икки жинсли, тўпгулга йиғилган. Илдиз тизимида азот тўпловчи туганаклари бор. Совуқ ва қурғоқчиликка чидамли. Қарағаннинг барча турлари боғларда, хиёбонларда манзарали ўсимлик ҳамда яшил деворлар ҳосил қилиш, иҳота минтақалари яратиш, жар бўйларини мустаҳкамлаш учун экилади. Уруғидан кўпаяди.