ҚАНОТСИМОН ЖАБРАЛИЛАР

ҚАНОТСИМОН ЖАБРАЛИЛАР, патжабралилар — иккиламчи оғизлиларга мансуб чалахордали ҳайвонлар синфи. Денгизларда, одатда, ўтроқ, кўпинча колония бўлиб яшайди. Ички органларининг тузилиши ва ривожланиши босқичлари билан ичакдан нафас олувчиларга ўхшайди. Танаси калта (бир неча см гача), ўзи ҳосил қиладиган уйча (ёки найча) ичида жойлашган; уйча сиртига чиқиб, силжиб ҳаракатланиши ҳам мумкин. Гавдаси хартумча, ёқа ва танадан иборат. Ёқасида киприклар билан қопланган, қанотсимон 1 —6 жуфт пайпаслагичлари бор (номи шундан). Қорин қисмида оғзи жойлашган. Кенгайган безли бош қалқони сирпаниб ҳаракатланиш ва уйча қуриши учун керак бўладиган модда ишлаб чиқариш вазифасини бажаради. Патсимон пайпаслагичлари ёрдамида нафас олади ва сувдан озиқзаррачаларинийиғади. Ўтроқҳаётга мосланиш натижасида ичаги ҳалқасимон буралган; орқа чиқарув тешиги танасининг орқа томонига ўтган; қорин томонида поячаси ҳайвонни уйчага ёпиштириб туради. Айрим Қанотсимон жабралиларда жабра ёриқлари бўлмайди. Жинссиз куртакланиб ва жинсий кўпаяди. Колонияси куртакланиш орқали ҳосил бўлади. Уч уруғга мансуб 22 тури маълум.