ҚАНОТОЁҚЛИ МОЛЛЮСКАЛАР

ҚАНОТОЁҚЛИ МОЛЛЮСКАЛАР — орқажабрали моллюскалар туркуми номи. Сув ҳавзаларида кенг тарқалган. Оёғи қисқариб кетган; фақат унинг икки ёнидаги параподийлари қонотга ўхшаш кенгайтан бўлиб, сузиш вазифасини бажаради (номи шундан). Чиғаноғи спираль шаклда ёки икки томонлама симметрияли, баъзиларида йўқ. Танаси хира ёки ёрқин тусда. Гермафродит (қ. Гермафродитизм). 100 га яқин тури бор. Кенг тарқалган, айниқса, тропик денгизларда кўп учрайди. Айрим турлари тухумларини махсус тухум халтасида олиб юради; тухумлари фақат урғочиси ҳалок бўлгач, сувга чиқади. Баъзи турларида тухумлар сувда қалқиб турадиган шилимшиқ капсула ичида бўлади. Планктон личинка ҳосил қилиб кўпаяди. Сув қаърида яшайди, планктон билан озикланади. Сутка давомида вертикал миграция қилади. Айрим кўп учрайдиган турлари овланадиган балиқлар ва мўйловли китлар учун озиқ бўлади.