ҚАНОТЛИЛАР

ҚАНОТЛИЛАР — ҳашаротлар кенжа синфи (бошқа системага кўра гуруҳи). Вояга етган даврида қанотларининг бўлиши билан бирламчи қанотсиз ҳашаротлардан фарқ қилади. Айрим турларининг қанотлари иккиламчи тарзда йўқолиб кетган (икки қанотлилар). Вояга етган даврида тулламайди (кунликлар бундан мустасно). Қанотларининг ҳолатига биноан қадимий қанотлилар (ниначилар, кунликлар) ва янги қанотлилар (тўғри қанотлилар, бешиктерватарлар, ярим қаттиққанотлилар, тенгқанотлилар, тангачақанотлилар, қаттиққанотлилар, пардақанотлилар, тўрқанотлилар ва’ б.) га бўлинади. 30 га яқин туркуми бор. Айниқса, нам тропик ўрмонларда кенг тарқалган (яна қ. Ҳашаропьгар).