ҚАНОТ

ҚАНОТ, биологияда — ҳайвонларнинг учиш органи. Қанот кўпчилик ҳашаротлар, қушлар ва айрим сут эмизувчилар учун хос. Баъзи қазилма судралиб юрувчилар (мас, учар калтакесаклар)да ҳам Қанот бўлган. Қанот ҳар хил йўл билан келиб чиққан. Ҳашаротлар Қ. и ўрта ва орқа кўкрак қоплоғичи бурмаларидан ҳосил бўлган пластинкасимон ўсимталардан иборат. Найсимон томирлар Қ учун таякч бўлади. Томирлар орқали гемолимфа оқади; трахея ва нервлар ўтади. Одатда, ҳашаротлар қаноти 2 жуфг; 2 қанотлилар орқа Қаноти қисқариб, визилдоққа айланади; елпиғичқанотлилар олдинги жуфт Қи йўқолиб кетган; қаттиққанотлилар олдинги Қаноти қаттиқлашиб, устқанотни ҳосил қилган. Қанотнинг кўндаланг ва бўйлама томирлари кўп бўлса — тўрсимон (тўрқанотлилар, ниначилар), кам бўлса — (айниқса, кўндаланг томирлар) пардасимон (пардақанотлилар) Қ дейилади. Қанотни жуда кучли мускуллар ҳаракатга келтиради. Айрим ҳашаротлар 1 сек. да 1000 мартагача Қ қоқади. Умуртқали ҳайвонлар Қ. и шаклан ўзгарган олдинги оёқлардан иборат. Қушлар Қи асосини елка, билак, тирсак ва кучли ўзгарган 3 та бармоқли панжа суяклари ташкил этади. Қанотнинг кўтариш юзасини бир-бири устига черепица сингари тахланадиган патлар ҳосил қилади. Қанотнинг шакли қушларнинг учиш хусусиятига боғлиқ. Гумбазсимон кўринишга эга бўлган, учганда шакли ва юзаси ўзгариб турадиган қанотлар аэродинамик жиҳатдан қулай. Қушлар учганида Қнинг асосий ва панжа қисмлари ҳал хил тезликда ва текисликда ҳаракатланади; қоқиш патлари ҳам ўз ҳолатини ўзгартиради. Бошқа умуртқалилар Қ. и тери пардадан ҳосил бўлган. Учар калтакесакларнинг жуда узайган 4бармоклари Қ учун таянч вазифасини бажарган. Қўлқанотлилар Қ. и узайган 2—5 бармоқлари билан танаси ва орқа оёқлари орасига тортилган тери пардадан иборат. Барча учадиган умуртқалилар Қанот ининг ҳаракатланиши кучли ривожланган кўкрак мускуллари билан боғлиқ.