ҚАНОР

ҚАНОР — катта қоп. Бўз ёки каноп (қопбоп) матодан тайёрланган, асосан, пахта ва сомон ташишда ишлатилган. 50-й. лар охирига қадар Ўзбекистонда хўжаликлар пахтани тайёрлов пунктларига Қанор ларда ташиб топширган. Қанорга 80—100 кг пахтани тиқиб жойлаш мумкин бўлган. Пахтани тиркама аравача (прицеп)ларда ташишга ўтилиши билан Қанор ишлатилмайдиган бўлди.