ҚАНЛИКЎЛ

ҚАНЛИКЎЛ — Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл туманиц&тм шаҳарча (1982 йилдан), туман маркази. Яқин т. й. станцияси — Олтинкўл (1 км). Қ дан Нукусгача 90 км. Аҳолиси 10,6 минг киши (2005). Шаҳарчада пахта тозалаш, ғишт здлари, автокорхона, қурилиш корхоналари, МТП, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 1 қўшма, шунингдек, кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, 2 ширкат корхонаси ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, саноаттранспорт касб-ҳунар коллежи, туман марказий кутубхонаси, маданият уйи, стадион, туман марказий касалхонаси, поликлиника, дорихоналар ва бошқалар тиббий муассасалар фаолият кўрсатади. Қанликўлдан Нукус, Қўнғирот, Кегейли, Шуманай шаҳриларига автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.