ҚАНЖИР

ҚАНЖИР — қўнғирлар туркумига мансуб қуш. Осиё ва Европанинг ўрта ва жан. ўлкаларида, Африка, Австралия ва унинг атрофларидаги оролларда тарқалган. Ўзбекистонда Қанжир дарё, кўл ва бошқалар сув ҳавзаларида яшайди. Сувўтлардан сувда қалқиб турувчи уя ясайди. 4—5 та тухум қўяди. Турли хил сув ҳайвонлари билан озиқланади.