ҚАНДЛИ ЭКИНЛАР

ҚАНДЛИ ЭКИНЛАР, ширадор экинлар — пояси, илдизмевалари, мевалари ва уруғларида қанд моддаси (асосан сахароза) тўплайдиган ва саноатда қанд олиш учун экиладиган ўсимликлар. Шакарқамиш, қанд лавлаги (1 га майдондан 100 ц гача қанд олиш мумкин), ширин жўхори, маккажўхори, топшамбур, ширин пальма ва бошқалар кўп миқдорда қанд моддаси тўпловчи экинлардир. Бундан ташқари, тарвуз, қовун (таркибида 14 — 16% сахароза бор), стевия ўсимлигидан ҳам қанд олинади.