ҚАНДАЛАЛАР

ҚАНДАЛАЛАР, асл яримқаттиққанотлилар — чала ўзгариш (метаморфоз) билан ривожланадиган ҳашаротлар туркуми. 40 мингга яқин тури маълум; қуруқликда, шунингдек, тропик ва субтропиклардаги сув ҳавзаларида яшайди. Танасининг уз. I мм дан 12 см гача. Бошининг икки ёнида мураккаб (баъзан тепа қисмида яна оддий) кўзлари бор; 4, камданкам 3—5 бўғимли мўйлови ипсимон, тўғноғичсимон ёки думалоқ. Санчибсўрувчи оғиз аппарати бўғимли хартумча кўринишида. Қанотлари 2 жуфт. Олд қанотларининг учи пардасймон, тиниқ, қолган қисми кучли хитиилашган. Орқа қанотлари пардасимон, тиниқ. 3 жуфт оёқлари юриш, югуриш, шунингдек, ҳаёт тарзига боғлиқ ҳолда кавлаш, сувда сузиш, тутиб олиш ва бошқаларга мослашган. Кўпчилик Қандалаларнинг орқа кўкрагининг икки ёни билан 2 ва 3жуфт оёқларининг тослари оралиғига ҳид чиқарувчи без тешиклари очилган. Тухуми, асосан, бочкасимон, ноксимон, тухумсимон бўлиб, учки қисмида қопқоғи бор. Личинкасининг ташқи кўриниши ва ҳаёт тарзи етук Қандалалар никига ўхшаш. Кўпинча Қандалалар йилда бир авлод беради. Урғочиси тухумини ўсимлик ёки бошқа нарсалар сиртига, ўсимлик тўқимаси ичига, баъзилари (айрим зараркунанда Қандалалар) эркагининг орқасига (тухумдан личинка чиққунга қадар эркаги кўтариб юради) қўяди. Одатда, етук Қандалалар (сўқир Қандалаларнинг фақат тухуми) қишлайди. Қандалалар иссиқ ва қуруқ иқлимли шароитда яшашга жуда яхши мослашган.

Ўзбекистоннинг суғориладиган деҳқончилик минтақасида Қандалаларнинг 13 зараркунанда тури, айниқса, беда кандаласи, дала қандаласи катта зарар келтиради. Беда ўрилгандан кейин Қандалалар ёппасига ғўзага ўтади. Етук Қандалалар ва личинкаси барг, поянинг майин тўқима учи ва ҳосил органларидаги ширани сўради. Шикастланган ғунча ва гуллар тўкилади. Шаклланган кўсакларда қўнғир доғлар (1—2,5 мм катталикда) пайдо бўлади, уларнинг ривожланиши ҳамда пишиши сустлашади. Қуруқлик Қ. и, асосан, ўсимликхўр, турли ўсимликлар барги, меваси ва илдизидан ширасини сўради. Қалқовдор Қандалалар оиласига мансуб хасва, беда қандаласи, ўтлоқ қандаласи ва бошқалар қишлоқ хўжалиги экинлари учун хавфли. Баъзи Қ ўсимликларнинг вирусли касалликлари, мас, барг бужмайиши, лавлаги мозаика касаллиги кабиларни тарқатади. Баъзи қуруқлик Қи одам ва иссиқ қонли ҳайвонларнинг (кўршапалаклар, қушлар ва бошқалар) ташқи паразити бўлиб, уларнинг қони билан озиқланади. Ҳалқондорлар оиласига мансуб йиртқич Қандалалар фойда келтиради.

Кураш чоралари: ўсимликхўр Қандалаларга қарши бедапояларга ишлов бериш; эрта баҳорда бегона ўтларга қарши нитрафен пуркаш; поядаги тухумларни йўқ қилиш учун бедани 5 см поя қоддириб ўриш, далада анғизни йўқотиш. Зарарланган экинларга фосфорорганик инсектицидлардан: фосфамид (рогор)нинг 40% ли эмульгирланувчи кукунини сепиш (1,5— 2,5 кг/га).

Ад.: Муродов С. А., Умумий энтомология курси, Т.. 1986.

Султон Алимуҳамедов