ҚАНДАҒОЧ

ҚАНДАҒОЧ — қайиндошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахт ва буталар туркуми. Асосан, Шим. ярим шарда 50 га яқин тури маълум. Евросиё, Шим. Америкада ҳамда Жанубий Америка тоғларида тарқалган. Қандағочнинг қора Қандағоч, кулранг ёки оқ Қандағоч, сибирь Қ. и, юмшоқ тукли, кавказда ўсадиган ноёбсўгалли Қандағоч юраксимои Қандағоч ҳамда манзарали қизил Қ. турлари кўп учрайди. Муҳим хўжалик аҳамиятига эга бўлган қора Қандағочнинг бўйи 25 (30—35) м. Шохшаббаси яхши, ривожлашаи. Пўстлоғи тўқ малларанг, ғадирбудир. Барглари думалоқ. Бир уйли, четдан чангланади. Биринчи 20—30 йилда тез ўсади. 30—40 ёшидан мевалайди. Ёғочи пишиқ, қайишқоқ. 100—300 йил яшайди. Қора Қ юқори маҳсуддор соф (ёки оқ қайин, қорақарағай, қайрағоч ва билан аралаш) кўчатлар берадиган қимматли ўрмон ҳосил қилувчи тур. Қ. нинг барча турларидан кўкаламзорлаштириш, соғломлаштириш, боғлар, хиёбонлар ташкил қилиш ва бошқалар мақсадларда фойдаланилади. Ёғочи мебелсозлик, токарлик саноатида, ўймакорликда, фанер ишлаб чиқаришда ишлатилади, мустаҳкамлиги (чиримаслиги) туфайли гидротехник иншоотлар қурилишида қўлланади. Пўстлоғидан тери ошлашда (16% гача таннин моддаси бор) ва бўёқ олишда фойдаланилади. Уруғидан, илдиз бачкисидан кўпаяди.