ҚАМИШ

ҚАМИШ — бошоқдошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли ўсимлик туркуми. Ўзбекистонда оддий Қамиш (Р. соттишз Тпп.) тури тарқалган. Пояси тик ўсади, бўйи 3—5 м гача етади, силлиқ, шохламайди. Барглари навбатманавбат жойлашган, узун наштарсимон, четлари ўткир ғадирбудир. Гуллари қўнғирбинафша, чочоқ рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси кулранг донча. Июльокт. да гуллаб, мевалайди. Бир тўпгули рўвақда 50—100 мингта дон (мева) тугади, уруғи шамол ва сув орқали тарқалади. Уруғи 1415° ҳароратда сернам жойда униб чиқади. Асосан, илдизпояларидан, баъзан уруғидан кўпаяди. Сизот сув лар сатҳи яқин (2—3 м гача) тупроқларда, дон, шоли, ғўза, беда ва бошқалар орасида учрайди. Шунингдек, ботқоқлашган зах жойларда, ҳовуз, тўқайлар, кўл, суғориш шохобчаларида ўсади.

Кураш чоралари: ер чуқур (30 см гача) ҳайдалади, ер бетига чиққан илдизпоялар йиғиштириб олинади, қуритилади; ерга далапон (10—15 кг/га) сепилади; суғориш ва дренажни тартибга солиш билан сизот сувлар сатҳи пасайтирилади, чопиқталаб экинлар чуқур культивация қилинади.