ҚАМБАР

ҚАМБАР — қоракўл тери тури (гуруҳи). Ранги оч кулранг, ўрта ва тўқ малла. Улар орасида малла (шутури — туяранг) туси қимматли ҳисобланади. Гуллари йирик, жун қоплами сийрак ва дағалроқ. Қамбар терилар гуруҳи гулларининг шакли, кенглиги, узунлигига, терининг юпқақалинлигига кўра қаламгул, қовурғасимон, яссигул, ўсиқгул каби навларга бўлинади.