ҚАМАШИ СУВ ОМБОРИ

ҚАМАШИ СУВ ОМБОРИ — Қашқадарё вилоятида барпо этилган гидротехника иншооти. 1957 йилда Қамаши шаҳридан 4 км узоқликдаги Шўрчасой табиий ботиқлигини тупроқ тўғон билан тўсиб ҳосил қилинган. Тўғоннинг дастлабки бал. 10 м, устки қисмининг уз. 900 м, омбор атрофида кўтарилган марзалар билан биргаликда 1500 м, ҳажми 11 млн. м3. 1962 йилда тўғон реконструкция қилиниб, 3 м га кўтарилди ва умумий ҳажми 17,3 млн. м3 га ва фойдали ҳажми 16 млн. м3 га етказилди. Максимал чуқ. 12,0 м, ўртача чуқ. 6,0 м, сув сатҳининг юзаси 1,5 км2.

Сув омбори Яккабоғ дарёсидан сув олувчи Қорабоғ канали ва сув сарфи 4 м3/сек. бўлган 6 км узунликдаги сув келтириш канали орқлли апр. — июлда тўлдирилади. Омборнинг сув чиқаргичидан сув сарфи 4 м3/сек. бўлган 2,9 км узунликдаги канал сув олади. Сув омбори Қамаши туманида 5 минг га экинзорни суғориш имконини беради.