ҚАМАРИЯ

ҚАМАРИЯ (араб.) — Ой календарининг эски номи; мусулмон оламининг тақвими. Қамарий йилда 12 ой бўлиб, Муҳаррам, Сафар, Рабиулаввал, Рабиулсоний, Жумодулаввал, Жумодулохир, Ражаб, Шаьбон, Рамазон, Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжа номлари билан аталади (қ. Календаръ).