ҚАМАРИДДИН

ҚАМАРИДДИН (14-аср) Мўғулистон хони (1365 — тахм. 1390 йилбоши). Дуғлат қабиласидан. Мўғулистон давлати асосчиларидан амир Пўлодчининг укаси. Илёсхожани ўддириб тахтни эгаллаб олган. Туғлуқ Темур авлодларини қатл эттирган. Амир Темур давлати ҳудудига доимий хавф туғдириб тургани туфайли Соҳибқирон унга қарши 1370-71, 1375, 1376, 1377, 1383, 1389 йилларда Мўғулистонга қўшин тортган ва ҳар гал рақибини тормор қилган. 1375 йилдаги юришда Қамариддиннинг қизини ўз никоҳига олган. 1390 йил Соҳибқирон Қамариддинни бутунлай тормор келтириш учун Мўғулистонга юриш қилган, Қ Иртиш дарёси томон чекинган. Амир Темур қўшини Иртишга етиб келганда Қамариддин шимолга қочган. Муҳаммад Ҳайдарниит «Тарихи Рашидий» асарида келтирилган мўғул ривоятига кўра, Қамариддин умрининг охирида истисқо касали билан оғриб шим. даги ўрмонларда бедарак кетган.