ҚАЛҚОВУЧ

ҚАЛҚОВУЧ (техникада) — суюқликка (мас, сувга) ботирилган ҳолатда кўтарилиш кучи ва сузувчанлик хоссасига эга бўлган (суюқлик сиртига қалқиб чиқадиган — номи шундан) қурилма. Кўтарматаянч (гидросамолётлар, қалқма кўприклар, ташлама тўрлар, қармоқларнинг қалқма пўкаклари); гидрометрик (оқим тезлигини ёки тўлқинлар сатҳини ўлчаш учун мўлжалланган; мас, мареографлар) ҳамда суюқлик йўлини очиш ва беркитиш учун мўлжалланган (карбюраторнинг Қалқовуч ли камераси, водопровод тармоғи ҳамда санитария техникасидаги Қалқовуч мосламалар) турларга бўлинади. Қалқовучлар, асосан, енгил материаллар (ёғоч, пластмасса, резина ва бошқалар)дан тайёрланади. Қалқовуч ҳарбий ишда, машинасозликда, уйрўзғорда, метеорология ва бошқалар соҳаларда кенг ишлатилади.