ҚАЛҚОНОТА ЁДГОРЛИКЛАРИ

ҚАЛҚОНОТА ЁДГОРЛИКЛАРИ — Нурота йўлидан 8 км узоқликдаги Қалқонота қишлоғи атрофларидан топилган археологик ёдгорликлар мажмуи (мил. ав. 6—5-аср ва мил. 6—7аср). Қалқонотадан 400 м жан. да Қўзимонтепа шаҳри харобаси (мил. ав 6—5-аср — мил. 6—7-аср) жойлашган. Қўзимонтепада бал. 16 м. умумий ҳажми 50×20 м ли қўрғон сақланиб қолган. Қўрғоннинг шим. да бал. 7 м, умумий ҳажми 100×60 м ли шаҳристон бўлган. Қўрғон ва шаҳристон мустаҳкам девор билан ўралган. Қалқонота қишлоғи шим. идаги адирлар яқинида турли даврга оид 300 га яқин каттакичик мозорқўрғонлар жойлашган. Қўрғонларда марҳумларни дафн қилишнинг турли даврларга оид 4 та гуруҳи аниқланган:

1) мил. ав. 6—5-асрларга оид доира шаклидаги қўрғонлар. Уларнинг бал. 30 см дан 70 см гача, диаметри 5 м дан 10 м гача. Тепалик тагида чуқ. 30 см дан 1 м гача, уз. 180— 210 см, эни 50—80 см лик тухумсимон мозор ўраси топилган. Дафн қилинган жасад чалқанчасига, калласи шим. га қаратиб, оёққўллари бутун танаси бўйлаб чўзилган ҳолатда ётқизилган. Ўралардан ахоманийлар даврига оид идишлар, темир пичоқ, мис ва нефрит мунчоқлар, бўёқ қирғичлар топилган;

2) мил. ав. 1 ва мил. 1-асрларга оид қўрғонларда катакомба усулида марҳумлар дафн этилган. Тепаликнинг диаметри 30 м, бал. 1,5 м га яқин. Тўғри бурчакли 80 см лик дафн бўлмасига кириш йўлаги (дромус) топилган. Дромусдан чуқ. 3,5 м, бал. 16 м, эни 3 м тухумсимон шаклдаги дафн этиш хонаси топилган. Унда мил. ав. 1 а. га оид сопол буюмлар, кийим парчалари сақланган;

3) мил. 5—6аларга оид қўрғонларда марҳумлар куйдирилган ҳолда гуруҳгуруҳ дафн этилган. Қўргон диаметри 20 м, бал. 1,3 м лик тепаликдан иборат. Тепалик тагидан тўғри бурчакли Зх 1,75 см ли мозор ўра топилган. Ўрага шим. ғарбий томондан уз. 2 м лик кенг зинапояли дромус туширилган. Ўранинг сатҳи текис шиббаланиб, унга куйдирилган жасадлар қўйилган. Бундан 35 та куйдирилган бош ва тана суяклари, кул ва кўмир аралашмалари, жездан ясалган узуклар, мунчоклар, Марвда зарб қилинган сосонийлар даврига оид кумуш тангалар топилган;

4) 6—7-асрларга оид қўрғонлар. Диаметри 5 м, бал. 20 см гача бўлган 2 та оташпарастларга хос бўлган қўрғон очилган. Биринчи қўрғондан бир-бирига қарама-қарши турган ичида жасаднинг калла ва қўпоёқ суяклари бўлган 2 та сопол хум топилган. Иккинчи қўрғондан бал. 50 см лик ичида эркак киши ва боланинг калла суяги ва бошқалар суяк парчалари бор хум топилган. Хум уч тарафдан майда сопол идишлар билан ўраб олинган (яна қ. Кармана).