ҚАЛҚОНЛИЛАР

ҚАЛҚОНЛИЛАР — чала тишлилар оиласи. Уз. 12 см дан 100 см гача, думи 2,5 см дан 50 см гача, вазни 0,3 кг дан 55 кг гача. Танасининг орқа қисми суяк қалқон, унинг сирти мугуздан иборат қалқон билан қопланган. Олдинги оёқ панжаларида 4 та, орқа оёқ панжаларида 5 та ўткир тирноқли бармоқлари бор. Тишлари бир хилда тузилган, 28 тадан 100 тагача; уларнинг сони ҳатто бир турнинг турли индивидларида бир хилда бўлмайди. 9 УРУҚҚа мансуб 20—25 тури мавжуд. АҚШнинг Жанубидан Чили ва Аргентинагача бўлган ҳудудларда тарқалган. Асосан, ялангликларда яшайди. Хавф туғилганида айрим Қалқонлилар танаси ўралиб, шарга ўхшаш бўлиб қолади. Майда ҳайвонлар билан озиқланади. 2 тадан 12 тагача бола туғади. Гўшти ва қалқони учун овланади; лаб. объекти сифатида фойдаланилади. Кўпчилик турларининг сони камайиб кетган. Бир неча тури Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.