ҚАЛҚОНДОРЛАР

ҚАЛҚОНДОРЛАР — кокцидлар кенжа туркумига мансуб тенгқанотли сўрувчи ҳашаротлар оиласи. Ер юзида кенг тарқалган. 1300 га яқин тури маълум. Танасининг уз. 2 мм ча, мумли қалқон билан қопланган (номи шундан). Қалқондорлар кескин жинсий диморфизмга эга. Урғочиларининг қанот ва оёқлари, одатда, мўйлови, кўзи ҳам бўлмайди. Эркаги урғочисидан кичик, олдинги жуфт қаноти бор. Оғиз аппарати соддалашган, мўйлови ва оёғи яхши ривожланган. Урғочиси 20—170 тухум қўяди. Личинка ва катта ёшдагилари ўсимлик шираси билан озиқланади. Қалқондорларнинг олма вергулсимон қалқондори (Нергскжаргпа и1ти.), калифорния қалқондори (01аас1га§рюги8 Регтсюо8и8 Сапгз1ок), бинафшаранг калқондор (РагМопа о1еа со1уа) турлари мева ва цитрус дарахтларига, чой буталарига ҳамда ҳосилига катта зарар етказади ва карантин объекти ҳисобланади. Кўпчилик турлари экинзор далалар атрофидаги иҳота минтақаларига экилган дарахтлар ва бошқаларни зарарлайди. Кураш чоралари: қуриган ва шикастланган шох ҳамда новдаларни йўқ қилиш; баҳорда дарахтлар куртак чиқаргунча ва қузда, баъзи ҳолларда ёзда инсектицидлар (карбофос, конифидор, донадин ва бошқалар) билан ишлов бериш.