ҚАЛҚОН

ҚАЛҚОН, шчит — платформаларнинг жуда йирик структураси, пли/ яаларнинг акси. Қалқон агрофида платформа фундаментини ташкил қилган токембрий даврига мансуб кучли метаморфлашган кристалли жинслар (гранит, гнейс, кристалли сланецлар) ер юзасига чиқиб қолади. Қ, одатда, Ер пўстининг кўтарилиб қолган областларидан иборат бўлиб, нотўғри шакддаги ясси кўтарилмалар шаклида бўлади. Қларнинг шакли узоқ вақт давомида турғунликка эга бўлиши билан ажралиб туради. Дастлаб «Қ» термини Шим. Америка (Канада Қ.) ва Шим. Европа (Болтиқ Қалқон)даги токембрий жинсларининг жуда катга майдонларда Ер юзасига бўртиб чиққан жойлари учун киритилган. Ернинг қадимий ўзакларидан ҳисобланган дўнг жойлари: Болтиқ, Канада, Аддан ва бошқалар Қалқонга мисол бўла олади. Қлар Ер пўсти тарихий тараққиётида бир неча марта пайдо бўлган. Мас, юқори протерозой билан ўрта палеозой оралиғида вужудга келган ҚурамаФарғона региони худди шундай Қалқон лардан ҳисобланади. Қалқонда олтин, никель, кобальт ҳамда мис, қўрғошин, рух, темир ва бошқалар руда конлари жойлашган бўлиши мумкин.