ҚАЛЛИЕВ

ҚАЛЛИЕВ Анвар (1921.8.3, Тюмень вилояти Ярково туманидаги Тархани қишлоғи) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, сержант. 1941 йил авг. дан фронтда. 326алоҳида разведка ротаси (Марказий фронт 65армиянинг 246ўқчи дивизияси)нинг разведкачиси. Қаллиев Чернигов вилоятининг Короп туманидаги Мензина қишлогини озод қилишда кўрсатган жасорати учун 1944 йил 15 янв. да Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган. Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги Қўрғонча шаҳричасида яшайди.