ҚАЛДИРОҚ ГАЗ

ҚАЛДИРОҚ ГАЗ — 2 ҳажм водород ва 1 ҳажм кислород аралашмаси. Ёнганда портлайди. ’ 2Н2+02=2Н20+572,5 кЖ (136,74 ккал) реакциясида т-ра 2500 — 3000° гача кўтарилади. Шунинг учун Қалдироқ газ алангасидан кварц, платина ва бошқаларни суюклантиришда, газли пайвандлашда ҳамда металларни кесиш ва тешишда фойдаланилади.