ҚАЛДИРҒОЧБИЙ МАҚБАРАСИ

ҚАЛДИРҒОЧБИЙ МАҚБАРАСИ, Ҳазрати Амир мақбараси — Тошкент шаҳридаги меъморий ёдгорлик (15-аср 1-ярми). Шайх Хованди Тоҳур мажмуаси таркибида, кўҳна қабристоннинг шим. да. Мақбара пишиқ ғиштдан (25х25х5см) чортоқ тарҳли (9,48×9,48 м), бир хонали (тарҳи 6×6 м), қўш қават гумбазли қилиб қурилган; 12 қиррали ташқи кулоҳсимон чўққи гумбази пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида терилган. Мақбара ичига жан. томондаги эшик орқали кирилади, хонадаги тепага чиқиладиган айлана зиналар қалин депор ичига жойлашган; хона ўртасида с,п,шп бор, тагхона ичидан бир неча жасад қолдиқлари топилган. Мақбара безакларидан 15-асрга мансуб шарафаларнинг қолдиқларигина сақланган. 1970 йилда ташқи гумбази таъмирланган.