ҚАЛАЙ

ҚАЛАЙ — Менделеев даврий системасининг IV гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 50, ат. м. 118,710. Табиий Қалай 10 та изотопдан иборат: П25п (0,96%), п45п (0,66%), п55п (0,35%), П(,8п (14,30%), «78п (7,61%), ||85п (24,03%), ««5п (8,58%), |ж5п (32,85%), ш5п (4,72%), |245п (5,94%). Охирги изотоп кучсиз радиоактив (Рнурланувчи, Т,/2>1016—1017 йил).

Қалай қадимдан маълум; унинг мис билан қотишмаси — бронза (тунж)дан одамлар милоддан қарийб 4 минг йил илгари фойдалана бошлаганлар.

Қ. Ер пўстининг масса жиҳатидан 8Т0~3% ини ташкил этади. Қ табиатда эркин ҳолда деярли учрамайди. Унинг 24 та минерали маълум, шулардан муҳими қалайтош — касситерит 5п02 ва станнин Си2Ғе5п54.

Қалай — ҳавода аста-секин хиралашадиган ялтироқ оқ металл; зичлиги 7,29 г/ см3. 2 модификацияси бор. 0модификацияси (оқ тусли) 13,2° дан юқори трада барқарор; у тетрагонал шаклда кристалланади. |3Қ. совутилса, куб структурали кулранг ссҚ (зичлиги 5,75 г/см3)га айланади. Кулранг Қалай суюқлантирилганида оқ Қалай ҳосил бўлади. Қалайнинг суюқланиш т-раси 231,9°, қайнаш т-раси =2600°. Қ. бошқа металлар билан қотишмалар ҳосил қилади. Оддий трада ҳавода ҳам, кислородда ҳам оксидланмайди; сув билан реакцияга киришмайди, кимёвий жиҳатдан фаол эмас. Галогенлар билан учувчан тетрагалогенидлар (мас, 5пС14) ҳосил қилади. Концентрланган хлорид кислотада қиздирилса, 8пС12 ҳосил бўлади (қ. Қалай хлоридлари). Концентрланган қайноқ сульфат кислотани 802 га қадар қайтаради. Суюлтирилган нитрат кислота билан реакцияга киришганида аммиакка қадар, концентрланган нитрат кислота таъсирида 1\ Ю2 га қадар қайтарилади. Қалай зар сувидя жуда яхши эрийди. Амфотер хоссага эга бўлганлиги учун кучли ишқорларда эриб станнинларга; ишқорда оксидловчилар иштирокида эритилса, кислота тузларига айланади. Қалай ўз бирикмаларида 2 ва 4 валентли. 2 валентли Қалай бирикмалари тез оксидланиши сабабли қайтарувчилар сифатида ишлатилади. Қ бирикмаларидан 8пО — қора тусли, 8п5 — тўқ жигарранг ( 8п8, — сариқ тусли; Қалай сульфидлари); қолган бирикмалари деярли рангсиз. Қалай кислоталарда ҳам, ишқорларда ҳам эриганида водород ажралиб чиқади.

Қалай рудаларида вольфрам, титан, лантаноидлар ва бошқалар нодир металларнинг қўшилмаси бўлади. Бу рудаларни турли усуллар билан бойитиб, таркибида 50—70% Қ. бўлган концентрат ҳосил қилинади. Концентратда бўлган А$ ва 5 ни йўқотиш учун 600—700° да куйдирилади. Темир, висмут, сурма ва бошқалар қўшилмалардан тозалаш учун концентратга концентрланган НС1 эритмаси қўшиб ишланганидан кейин, қоддиқ кўмир билан махсус печларда эритилади; таркибида Қалай бор тошқоллар қайта ишланиб, хомаки Қалай олинади (унинг таркибида 94—98% Қ. бўлади). Қалайни тозалашда 502, СО, А$203, А$Н3 каби заҳарли моддалар ажралиб чиқиши сабабли меҳнат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш лозим.

Ишлаб чиқарилган Қалайнинг 50% га яқини иккиламчи металлардир. У оқ тунука чиқиндилари, темиртерсак ва турли қотишмалардан олинади. Қалайнинг 40% га яқини консерва саноати учун оқ тунука тайёрлашга сарфланади, қолган қисми эса кавшарлар, подшипник ва босмахона қотишмалари тайёрлашга кетади.

Ад.: Большаков К. А., Федоров П. И., Химия и технология малнх металлов, М, 1984; Парпиев Н. А., Раҳимов Х. Р., Муфтахов А. А., Анорганик кимё, Т., 2003.

Зикрилла Исабоев.