ҚАЛАЙ ХЛОРИДЛАРИ

ҚАЛАЙ ХЛОРИДЛАРИ, Қалай дихлорид, 8пС12 — оқ рангли кристаллар. Суюқланиш т-раси 246°, қайнаш т-раси 652°, зичлиги 3,95 г/см3. Сув, этанол ва бошқалар органик эритувчиларда яхши эрийди. Эритмаси кучли қайтарувчи. 8пС12 га хлор таъсир эттирилса, 8пС14 гача, кислород таъсир эттирилса, оксохлоргача оксидланади. Аммиак билан 8пС12пТч1Н3 (п=1, 4,9) таркибли аммиакатлар, металл хлоридлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Қалайга хлор, хлорид кислота ва бошқалар металларнинг хлоридларини таъсир эттириб олинади. Эпоксидларнинг полимерланишида катализатор, органик синтезда қайтарувчи, газмолларни бўяшда, шиша ва пластмассалар сиртининг адгезиясини (металл югуртиришдан аввал) оширишда, кавшарлашда флюс компоненти сифатида қўлланади.

Қалай тетрахлорид, 8пС14 — ҳавода тутайдиган тиниқ суюқлик. Суюқланиш т-раси —33°, қайнаш т-раси 114°, зичлиги 2,23 г/см3. Сув билан яхши аралашади, бунда эритманинг ҳажми 2 компонент ҳажми йиғиндисидан сезиларли даражада камроқ бўлади. Қалай метали ёьси 8пС12 га хлор таъсир этишидан ҳосил бўлади. Техникада оқ тунука қолдиқларига хлор таъсир эттириб олинади. Қалай ва қалай органик бирикмалар, полимерланиш катализатори ишлаб чиқаришда, газламаларни бўяшда, ёруғлик нурини сезгир қоғоз ишлаб чиқариш да қўлланади.