ҚАЛАЙ ОКСИДЛАРИ

ҚАЛАЙ ОКСИДЛАРИ — Қалай монооксид, 5пО — қора кристаллар; зичлиги 6,446 г/см*, тетрагонал панжарали. 90 ГПа босим остида ромбсимон модификацияга ўтади. Амфотер, асосли хоссалари кучлироқ. Кислоталарда эриб 8п2’ тузларини ҳосил қилади; кислотали эритмаларда — қайтарувчи, 8п4+ гача, 400° дан юқори трада 8гЮ2 гача оксидланади; кислородсиз муҳитда 180° дан юқори трада 8п02 ва 8п га айланади. 8п02, 5п(ОН2) қалай оксалат ва бошқалар 5п2+ тузларини вакуумда, азот ва бошқалар инерт газлар атмосферасида парчалаш, шунингдек, 5п ни оксидлаш йўли билан олинади. 8п2+ тузларини олишда, катализатор сифатида, шиша саноатида қора пигмент тайёрлашда, металлургияда қайтарувчи ўрнида ишлатилади.

Қалай диоксид, ЗпО, — тетрагонал панжарали рангсиз кристаллар. Суюқланиш т-раси 1630°, зичлиги 7,01 г/ см3. Сувда эримайди; кислоталар, тузлар, ишқорларнинг сувдаги эритмалари таъсирига чидамли. Табиатда 5п02 — касситерит минерали (қалайтош). Керамика саноатида шаффоф, электр ўтказувчи ва иссиқ қайтарувчи материал, шиша, иссиқбардош эмаллар ва сирлар ишлаб чиқаришда оқ пигмент, гидролиз ва ўрин алмашиниш реакцияларида катализатор сифатида ишлатилади.