ҚАЛАНДАРЛИК

ҚАЛАНДАРЛИК — суфийликзоҳидлик ҳаракати. Маломатийлар зоҳидлик мактабининг ғоялари таъсирида юзага келган. Кейинчалик дарбадаргадо дарвишлар биродарлиги (тариқати) ҳам Қаландарлик деб аталган. Қ. Хуросонда ва Урта Осиёда 11 а. бошларида юзага келиб, дастлаб аниқ ташкилий тузилмага эга бўлмай, тарафдорлари кам эди. Кейинчалик оммалашиб, шарқда Фарғонадан тортиб, ғарбда Ироқ ва Шом (Сурия)га қадар кенг тарқалган. Накшбандия, яссавийлик, кубровийлик Қ. нинг машҳур сулуклари ҳисобланган. Қаландарлик сулукларининг таъсири Покистон, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва Африканинг айрим мамлакатларида ҳозир ҳам сезилади.