ҚАЛАНДАРИЙ

ҚАЛАНДАРИЙ — Шашмақомда Дугоҳ мақомининг Мўғулча шўъбаси шохобчаларидан; Мўғулчаи Дугоҳ Талқинчасининг маълум варианти, чапандоз доира усулида ижро этилади. Унинг таркибида даромад, миёнхат, Мухайяри Чоргоҳ намуди ва туширим қисмлари мавжуд. Уфар доира усулидаги қисқа варианти Фарғона водийсида хотин-қизлар томонидан севиб куйланади. Қаландарийнинг турли вариантлари бор: «Қ1», «Қаландарий2» ва бошқалар Уларнинг куй-оҳангларидан бастакор ва композиторлар ижодида кенг фойдаланилган. Муқимийнинг «Сояйи», Корийнинг «Ажаб бир нозанин» сўзлари билан бошланадиган ғазаллари Қаландарий йўлларида айтилади. Т. Жалилов «Тоҳир ва Зуҳра» мусиқали драма ва операсида Қ чапандозидан ария сифатида фойдаланган. Ю. Ражабий «Қ1» авжига Зебо пари авжини киритиб, ашула мазмунини янада теранлашишига эришган. Қаландарий йўллари чолғу куйлар сифатида ҳам машҳур.