ҚАЛАМПИРГУЛ

ҚАЛАМПИРГУЛ — резедагуллилар оиласига мансуб бир йиллик ўсимликлар туркуми. Ўрта денгиз бўйи мамлакатларида, Шарқий Африка ва Ҳиндистонда тарқалган. Ғарбий Сибирда 1 тури, Ўрта Осиё ва Кавказда 10 тури учрайди. Барглари кетмакет жойлашган, гуллари майда, икки жинсли, бошоқсимон ёки шингилсимон тўпгул ҳосил қилади. Меваси кўсакча. Адирлар, тошлоқ ерларда, баъзи турлари экинлар орасида бегона ўт сифатида ўсади. Гулчиликда, асосан, хушбўй Қалампиргул тури экилади. Гуллари оқ, хушбўй, май—июнь ойларида гуллаб, уруғлайди. Хушбўйлиги туфай Сариқкэлампиргул. ли парфюмерия саноатида хушбўй пардоз мой (помада) тайёрлашда фойдаланилади. Очиқ ерга уруғини сепиб кўпайтирилади. Сариқ Қ. турининг иддизидан сариқ бўёқ олинади.