ҚАЛАМПИР

ҚАЛАМПИР — итузумдошларга мансуб чала бута, бута ёки кўп йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Ёввойи ҳолда Американинг тропик р-нларида учрайди. Иссиқсевар ўсимлик. Перу Қ. и (С. ап(ш1о$ит), колумбия Қ. и (С. сошсшп), эгилган Қалампири (С. гиЬевсеш), сабзавот Қалампир (С. ашшит) ёки гармдори ва бошқалар турлари бир йиллик ўсимлик сифатида ҳамма қитъаларда ўстирилади. Сабзавот Қалампири турининг пояси тик (1 м гача), илдизи ўқилдиз, меваси кўп уруғли, қизил, сариқ, тўқ сариқ, қўзоқ, шакли турлича. Меваси таркибида қанд, қуруқ модда, С, В,, В2 витаминлари, каротин, алколоидлар бор. Сабзавот Қалампири плацентаси таркибидаги капсаицин алкалоиди миқдорига қараб чучук (қ. Болгар қалампири) ва аччиқ бўлади. Узбекистонда аччиқ Қалампирнинг «Марғилон 330» ва «Нафис» («Пикантньгй»), майда мевали «Келин тили» навлари кўп экилади. Аччиқ Қалампир қўзоғининг пўсти юпқа, шакли майдаузунчоқ. Гуллаганидан кейин меваси 35—40 кунда етилади. Урути иссиқхоналарга сепилиб, очиқ ерларга кўчати экилади. Ҳосиддорлиги 200 ц/га. Кўк ва пишган (қизил) қўзоқлари хом ҳолида истеъмол қилинади, овқатга солинади, сиркалаш, тузлаш, консервалашда, қуритилган меваси толқони зиравор сифатида ишлатилади. Тиббиётда қандли диабет касаллиги ҳамда қонни суюлтирувчи даво сифатида, саноатда шамоллашга қарши ишлатиладиган Қалампир малҳамли мато ишлаб чиқаришда фойдаланилади.