ҚАЛАМЧА

ҚАЛАМЧА — ўсимликларни вегетатив усулда кўпайтириш учун кесиб олинган яшил ёки куртакли етилган қаттиқ новдача. Қаламча соф навли, юқори сифатли ўсимликлардан тайёрланади. Қаламчанинг поя вабаргли (яшил) турлари мавжуд. Поя Қаламчалар, асосан, бир йиллик новдалардан кузда (мас, ток, атиргул, анор, анжир) ёки баҳорда (терак) тайёрланади. Кузда дарахтлар барги тўкилганда олингани кузги Қ, барг чиқарганда олингани ёзги ёки яшил Қаламча дейилади. Терак, ток Қ узунлиги 35—40 см, диаметри 2 см (қалам йўғонлигида) бўлиши лозим. Ерга кўмиб сақланади, эрта баҳорда очиқ ерларга экилади (атиргул Қлари қумга кўмиб сақланади). Яшил Қаламча учун баргли новдалардан фойдаланилади (5—10 см), айрим ҳолларда битта куртакли пўстлоқ қисми ёғочи билан кесилади. Шунингдек, пайванд қилишда куртаклар олиш учун тайёрланган бир йиллик новдалар ҳам Қаламча дейилади.