ҚАДОҚ

ҚАДОҚ — одам терисидаги кўп ишқаланадиган ва қисиладиган соҳанинг қалинлашуви, кўпроқ қўл ва оёқда бўлади. Оёқцаги Қадоқ, асосан, тор пойабзал кийганда ёки тери чақаланганда пайдо бўлади. Кўпинча жимжилоқ ва 4бармоқда учрайди. Қадоқ ҳар хил катталиқда, сарғиш бўлиб, ушлаганда қаттиқ уннайди, босганда безиллаб оғрийди. Қадоқ таги илдиз ҳосил қилиб, тери ости қаватларига яхши ўрнашиб олади, усти ёрилиб, микроблар ўтиши натижасида сарамас, флегмона ва бошқалар яллиғланишлар юзага келиши мумкин. Қ вужудга келганда дарҳол унга сабаб бўлган омилларни йўқотиш, зарур бўлса, кўчириб ташлаш лозим (буни махсус косметикапедикюр хоналарида амалга ошириш мумкин). Қадоқлашган терини юмшатиш мақсадида ҳар куни кечқурун иссиқ сувга совун ёки сода қўшиб оёққа ванна қилиш керак. Бу усулни бир неча бор такрорлаб, кейин Қадоқни кўчириб ташласа бўлади. Қадоқлашган жой катта бўлса, врачга мурожаат этиш керак. Қадоқнинг олдини олиш учун оёққа мос пойабзал кийиш, жисмоний иш қилганда махсус қўлқоплардан фойдаланиш, қўл ва оёқ терисини тўғри парвариш қилиш лозим.