ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ТИЛЛАР

ҚАДИМГИ ТУРКИЙ ТИЛЛАР — турли туркий халқлар ёзма ёдгорликларида сақланган, лекин ҳоз. кунда алоқааралашув вазифасини йўқотган тилларни билдирувчи шартли атама. Бу тиллар амал қилган вақт чегараси анча катта даврни қамраб олади.

Қадимги туркий тилларнинг энг қадимийси урхуненисей (туркруник) ёдгорликлари тили бўлиб, унинг адабий варианти 7—9-асрларга тўғри келади. Руник битиклар Шарқда Лена дарёсидан Ғарбда Дунай дарёсигача бўлган улкан ҳудуддан топилган. Энг йирик битиклар Урхун ва Енисей дарёлари ҳавзаларида аниқланган. Урхун битиклари дастлаб 1893 йилда В. Томсен ва В. В. Радловшр томонидан ўқилган (қ. Урхуненисей езуви). Умумий руник тилнинг шаклланишига ўғуз қабилаларининг тили асос бўлган. Адабий тил сифатида руник тилдан турли қабилауруғлар ва ижтимоий табақалар фойдалангани туфайли маълум даражада вазифавийуслубий ва минтақавий вариантдорликка, муайян ишланганлик, меъёрийликка эга бўлган.

Уйғурлар 9-асрда Турфон (Шарқий Туркистон) ҳудудига кўчиб келганларидан кейин ўз адабий тилини яратганлар. Унинг асосини барча туркий қабилалар учун умумий бўлган ва уйғурлар ҳам фойдаланиб келган руник тил ташкил этади. Унга ҳоз. уйғур тилига яқин бўлган Турфон шаҳри шеваси элементлари қўшилиб, уйғур ёзма манбаларида «турк уйғур тили» деб аталадиган структураралаш тил пайдо бўлган. Уйғурлар руник алифбодан ташқари, суғд ва шу асосда яратилган уйғур ёзувидан, моний (манихей) ва браҳми ёзувларидан фойдаланганлар. В. В. Радлов қадимий уйғур адабий тили 8 — 9-асрлар оралиғида тўлиқ шаклланган ва кейинчалик ибодатхоналарда ўзгаришсиз қўлланиб келган, деб ҳисоблайди.

С. Е. Маловнинг топилмалари эса уйғур ёзуви 19-аср бошларигача Ганьчжоу уйғурлари орасида ишлатиб келинганини тасдиқлайди.

Қад. туркийзабон элатларга яхши маълум бўлган қадимги уйғур тили бир қанча адабий тилларни шакллантиришда асос вазифасини ўтаган. Мас, 11 —12-асрларда унинг таъсири остида қорахонийларнинг мусулмон давлатида (маркази Қашғар шаҳри) шу давлатнинг «қорахонийуйғур тили» деб аталувчи ўз адабий тили шаклланган. Ушбу тилнинг уйғур асоси яна шунда кўринадики, баъзи асарларни яратишда араб алифбоси билан бир қаторда уйғур алифбосидан ҳам фойдаланилган. «Қорахонийуйғур» атамаси унчалик тўғри эмас; ўрта аср муаллифлари бошқача номлардан фойдаланганлар: Юсуф Хос Ҳожиб уни «Буғро хон тили», Маҳмуд Кошғарий «хоқоний тили», Аҳмад Югнакий эса «кошғарий тил» деб атаган.

13—14-асрларда Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган ҳудудда (Хоразм билан бирга) ва Олтин Ўрда ҳудудида Шарқ манбаларида хоразмийтурк и й деб аталувчи адабий тил пайдо бўлади. Хоразмнинг 11 —12-асрлардаги адабий ва илмий ҳаётида фаол қатнашган ўғуз ва қипчоқ қабилаларининг тиллари мазкур адабий тилнинг асосини ташкил этади. Ушбу даврдаги асарларнинг анъанавий ўғузуйғур қисми қорахонийлар давридаги тилнинг барча унсурларини тўлиқ акс эттира олмайди. Унга қипчоқ тилларига хос кўплаб янги унсурлар қўшилган. Гарчи бунда уйғур тилининг ҳиссаси катта бўлмаса ҳам, ўша давр ёдгорликларида унинг таъсири графикада сақланиб қолган: бир қанча ёдгорликлар уйғур алифбосида ёзилган эди. Ўрта аср туркий адабий тиллари тарихидаги энг катта ва аҳамиятли давр эски ўзбек тили (баъзи адабиётларда, манбаларда «чиғатой тили» деб нотўғри аталади) давридир.

Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари бошқа географик минтақалар: Кавказорти, Ғарбий Осиё, Волгабўйи, Мисрда тарқалган Қадимги туркий тиллар ҳам маълум. Ушбу тиллар ўзаро биронбир ягона анъана билан боғланмаган ва уларнинг таъсир доираси ҳам Марказий ва Ўрта Осиёдаги тил гуруҳлариники сингари кенг эмас. Булар қуйидагилардир: Ғарбий Осиё ва Кавказортида 13—14-асрларда араб графикасида яратилган салжуқ ёдгорликлари тили (жан. ўғуз гуруҳига мансуб ҳоз. тилларга яқин); Миср ва Сурияда 13—14-асрларда араб графикасида яратилган қипчоқ ёдгорликлари тили («мамлукқипчоқ» деб ҳам аталувчи бу тил шим. қипчоқ гуруҳига мансуб ҳоз. тиллар билан умумий белгиларга эга); Волгабўйида 13 — 14-асрларда араб графикасида битилган қабртош ёзувлари тили («булғор тили» деб ҳам аталувчи бу тил анъанавий тарзда ҳоз. чуваш тилига яқин деб ҳисобланади).

Туркий тиллардаги қадимий ёдгорликлар ичида адабий тилни эмас, балки сўзлашув, шева тилларини ифодаловчи ёдгорликлар ҳам бор: лотин графикасида битилган қипчоқ тили ёдгорлиги «Сойех Сипташсиз» (13—14-асрлар) ва арман ёзувида қипчоқ тилида битилган қозилик ҳужжатлари (КаменецПодольск, 15—17-асрлар).

Шундай қилиб, Қадимги туркий тиллар 2 хил: адабий ва оғзакисўзлашув (диалектал) тилларни ўз ичига олади. Адабий тиллар, ўз навбатида, 2 га: кенг маконда тарқалган ва узоқ вақт амалда бўлган тиллар (Марказий ва Ўрта Осиёда) ҳамда кичик ҳудудларда тарқалиб, ўзаро ягона анъана билан боғлиқ бўлмаган тилларга бўлинади. Оғзакисўзлашув ва диалектал турдаги тилларда яратилган ёдгорликларга қараганда адабий Қадимги туркий тилларда яратилган ёзма ёдгорликлар миқцори анчагина кўп. Бу номутаносиблик, биринчидан, туркий элат ва халқлардаги тарихий, ижтимоий ва маданий жараёнларнинг жадаллиги билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, туркий халклар давлат тузилмаларининг ривожланиш даражаси ҳамда уларнинг юксак даражадаги китобий саводхонлиги билан боғлиқдир.

Қадимги туркий тилларнинг ва умуман туркий тилларнинг ўрганилиши, уларнинг айрим фонетикграмматик хусусиятлари ҳақида қ. Туркий тиллар, Туркийшунослик, Эски ўзбек тили.

Ад.: Малов С. Е., Памятники древнетюркской письменности, М. — Л., 1951; Насилов В. М., Язык орхоноенисейских памятников, М., 1960; ГЦербак А. М., Грамматика староузбекского язмка, М. Л., 1962; Боровков А. К., Лексика среднеазиатского тефсира XII—ХШ вв., М., 1963; Фазнлов Э. И., Староузбекский язьж. Хорезмийские памятники XIV века, т. 12, Т., 196671; Баскаков Н. А., Введение в изучение тюркских язмков, 2изд., М., 1969; Кононов А. Н., История изучения тюркских язиков в России, Л., 1972; Абдураҳмонов Ғ., Шукуров Ш., Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси, Т., 1973; Турсунов У., Ўринбоев Б., Ўзбек адабий тили тарихи, Т., 1982; Абдураҳмонов Ғ., Рустамов А., Қадимги туркийтил, Т., 1982; Қўчқортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Т., 1984.

Абдуваҳоб Мадвалиев.