ҚАДИМГИ ДУНЁ ТАРИХИ

ҚАДИМГИ ДУНЁ ТАРИХИ — жаҳон тарихини даврлаштиришда, асосан, тарих фанида энг қадимий даврлардан то милоднинг 5-асрларига, яъни Рим империясининг қулашигача бўлган даврнинг номланиши. Қадимги дунё тарихидан кейин ўрта асрлар тарихи даври келади. Ўзбекистон тарихининг Қадимги дунё тарихи даври ҳам тахм. шу пайтни, яъни Туроннинг энг қадимий давлатлари тарихидан бошлаб Кушон подшолигинг тугашигача бўлган даврни ўз ичига олади. Шунингдек, бу давр ҳар бир халқ ёки давлатнинг тараққиёт қонуниятларидан келиб чиқиб хронологик жиҳатдан ўзгариши ҳам мумкин.