ҚАДАМ

ҚАДАМ, одим — қадимги узунлик ўлчов бирлиги. Асосан икки жой орасидаги масофани ўлчашда қўлланилган. Қадимги адабиётда 1Қ=1,5 қари эканлиги ёзилган. Агар 1 қарининг 50 см лиги ҳисобга олинса, у ҳолда Қадам ўртача 75 см га тенг бўлади.