ОЗУҚА РАЦИОНИ

ОЗУҚА РАЦИОНИ — молларга маълум вақт (кун, ой, мавсум)да бердириладиган ем-хашак. О. р. озуқа нормаси асосида тузилади; бунда хўжаликда мавжуд ем-хашакнинг тури, тўйимлилиги, чорва молларининг ёши, соғломлиги, маҳсулдорлиги, иштаҳаси ва б. индивидуал хусусиятлари эътиборга олинади. Озуқа рациони протеин, аминокислота, кальций, фосфор ва ош тузига бой бўлиши керак. Озуқа рациони белгилашда ўртача иштаҳали чорва моллари кўзда тутилади. Уларнинг нормал овқат ҳазм қилишни таъминлаш учун рационда ем-хашак нисбати тўғри белгиланиши лозим. Озуқа рациони таркибидаги турли озуқаларнинг фоизда ифодаланган микдори рацион тузилмасини кўрсатади. Озуқа рациони, одатда, ҳар ойда янгидан тузилади.