О

О — ўзбек кирилл алифбосининг ўн олтинчи ҳарфи. Тил орқа, кенг, лаблашмаган (шеваларда бир қадар лаблашган) унли фонемани ифодалайди. Шунингдек, қипчоқ шеваларида тил орқа а унлисини, рус тилидан ва рус тили орқали ўзлашган байналмилал сўзларда ў (урғули бўғинда), а ёки кучсиз и (урғусиз бўғинда) унлиларини ифодалаб келади. Сўзнинг ҳамма ўрнида ишлатилади, лекин охирида О ҳарфи бўлган сўзлар, асосан, ўзлашма сўзлар ҳисобланади: Барно, маъно, фазо. Ҳоз. ўзбек имлосида й харфидан кейин келиб, й+о тарзида ё ҳарфини ташкил этсада, ўзининг алоҳида ҳолатдаги мазкур хусусиятларини сақлаб қолади: ёнғоқ, зиён, дарё.

О ҳарфи Авесто ёзувида, шунингдек, лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида ўзига хос белги-ифодаларга эга.