ОБЕЛИСК

ОБЕЛИСК (юн. obeliskos — сих) — меъмориал иншоот тури; ёдгорлик. Юқори (учи)га томон ингичкалашиб борадиган, асосан, тўртбурчаксимон (квадрат тарҳли) қиррали устун. Тарихий шахс ёки воқеалар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилади. Дастлаб Қад. Мисрда пайдо бўлган, сарой ва ибодатхоналар олдига ёдгорлик сифатида ўрнатилган. Мисрдан олиб кетилган яхлит Обелиск лардан Европада шаҳарсозлик мақсадларида фойдаланилган. Ўзбекистонда Обелиск 20-а. бошларидан қурила бошлаган. 1941—45 й. лар урушида ҳалок бўлган жангчиларга атаб Самарканд, Бухоро, Урганч ва б. шаҳарларда Обелисклар ёдгорлик сифатида бунёд этилган. Замонавий меъморликда Обелиск монументал санъатнинг кенг тарқалган тури.