ОЗУҚА НОРМАСИ

ОЗУҚА НОРМАСИ — ҳайвонлар ҳаётини сақлаш ва маҳсулдорлигини ошириш учун зарур озуқа моддаларнинг кундалик микдори. Чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етиштириш ва ем-хашакдан оқилона фойдаланиш молларга бериладиган ем-хашакнинг сифати ва микдорига, ҳайвонларнинг озуқага бўлган талаби ҳамда хўжалик шароитига боғлиқ. Молларга озуқа бел-гиланган норма асосида берилади. Озу-қанинг нормадан ками ҳам, кўпи ҳам ҳайвонларга салбий таъсир этади. Амалда қўлланиш учун тавсия қилинган ҳозирги Озуқа нормаси ҳайвонларнинг озуқа моддаларга бўлган умумий талаби асосида тузилиб, озуца бирлиги билан ифодалана-ди; шунингдек, ҳазм бўладиган протеин, кальций, фосфор, каротин, ош тузи нормаларидан ташқари 1985 й. дан бошлаб ҳайвон турига қараб — фер-ментлар, витаминлар, углеводлар, микроэлементлар каби 30 га яқин турли биологик фаол моддалар ва қўшим-чалар кўрсатилади.

Ёғлилиги 4% 1 л сут ҳосил бўлиши учун тахм. 0,5 озуқа бирлиги сарф бўлиниши инобатга олиб, соғин сигарлар учун Озуқа нормаси ҳисоблаб чиқилади. Озуқа нормаси доимий бўлмай, шароитга ва ишлаб чиқариш режасига қараб – қайта кўриб чи-қилади, лозим бўлса ўзгартирилади.