ОЗОН

ОЗОН (юн. ozon — ҳид тарқатувчи) , О3 — кислороднинг аллотропик шакли. Озон молекуласида 3 та кислород атоми бор. О. ни илк бор 1785 й. да голландиялик физик Ван-Марум ҳаво орқали электр учқунлари ўтказилганда ўзига хос ҳид пайдо бўлиши ва оксид-ловчи хоссага эга бўлишлигини топган. Озоннинг хоссалари кислородникидан кескин фарқ қилади. Кўк тусли ва одатдаги шароитда портловчи газ. Қай-наш т-раси — 111,8°, суюқланиш т-раси — 192,4°. Кучли оксидловчи ва бекарор модда. Калий йодиднинг нейтрал эритмасига Озон таъсир этганида, калий йодид оксидланиб, йод ҳосил бўлади. Қора тусли қўрғошин сульфид О. таъсирида оксидланиб, оқ тусли қўрғошин сульфатига айланади. Озон баъзи бир анор-ганик ва органик моддалар билан бирик-канда, озонидлар (қ. Пероксидлар) вужудга келади. Озон ҳосил қилиш учун махсус асбоб — озонатор ишлатилади. Озон ҳавода жуда оз миқдорда (1 м3 да 1 м2) бўлади. Ер юзасидан узоклашган сайин Озон миқдори ортиб боради ва 20—25 км баландликда максимумга етади. Оксидловчи, дезинфекцияловчи ва бактери-яларни ўлдирувчи хоссаларга эга бўлганлиги учун ичимлик сувини то-залашда, озиқовқат саноатида, оксидловчи сифатида ёғ ва қоғозни оқартиришда ҳам ишлатилади. Озоннинг ҳаводаги концентрацияси 5—10% дан ош-маслиги керак, чунки Озон ис гази СО га нисбатан ҳам захарлидир.

Мезосфера ва стратосферадаги атомар кислород (О) молекула ҳолдаги кислород (О2) билан тўқнашиб, О, ҳосил қилади: О+О2=О3, молекулалар тўлқин уз. 200—300 нм бўлган фотонларни ютади. Бу жуда муҳим. Агар стратосфе-рада Озон қатлами бўлмаса, юқори энергияга эга бўлган қисқа тўлқинли фо-тонлар Ер сатҳига етиб қолар, ундаги ўсимлик ва ҳайвонлар бундай юқори энергияли нурга бардош беролмаган бўлар эди. «Озон қалқони» Ерда ҳаётни саклаб қолишда муҳим роль ўйнайди. Лекин товушдан тез учадиган самолётларнинг ички ёниш двигателларидан чиқадиган юқори ҳарорат атмосферадаги кислород билан азотнинг реакцияга киришишига, азот моноксидининг ҳосил бўлишига ва у О. б-н реакцияга киришиб, «Озон қалқони»га салбий таъ-сир этишига олиб келади. Совиткичлар, пурковчи газ балончаларидан чиқадиган хлорфтометан ҳам худди шундай таъсирга эга. «Озон тешиги» ибораси шулар туфайли келиб чиққан.