ОЗОКЕРИТ

ОЗОКЕРИТ (юн. ozo — ҳид таратаман ва heros — мум) , тоғ муми — би-тумлар гуруҳига мансуб минерал. Ки-мёвий таркиби қаттиқ хрлатдаги тўйинган углеводородлардан иборат. Ранги оч яшил, сариқ, қўнғирдан қорагача. Юмшоқ, қаттиқ, баъзан мўрт бўлади. Озокеритдан керосин ҳиди келади. Зичлиги 0,85-0,97 г/см3; 52-85° да эрийди. Тар-кибида 83—85% углерод, 13,5—15% водород ва 2% кислород, азот, олтин-гугурт бор. Юқори парафинли нефть ва оғир газ-конденсатларининг тақсимланишидан ҳосил бўлади. Озокерит қатламларда нефть борлигидан дарак беради. Қум ва оҳактошларда 4—16% О. мавжуд. Термоизоляция, бўёқчилик, тиббиёт (озокерит билан даволаш) ва атторлик са-ноатида қўлланади. Асосан, Озокерит қайта ишланиб, ундан церезин олинади. Ўзбекистонда (Фарғона), Украина (Львов вилояти), Туркманистонда (Челекен) катта конлари бор.