ОЗОКЕРИТ БИЛАН ДАВОЛАШ

ОЗОКЕРИТ БИЛАН ДАВОЛАШ — озокериппш даво мақсадида ишлатиш. Эритилган шифобахш озокерит иссик,ликни узоқ вақт саклаб туради ва уни аста-секин баданга ўтказади. У оғриқ қолдириш ва сўриб олиш хусусиятига эга; моддалар алмашинуви, кон айланиши, тўқималар озикланишини кучайтиради. Озокерит билан даволаш билан д. сурункали касалликларда, бўғим, мускуллар шикастланганда, нерв системаси касалликлари (радикулит, неврит, ишиас, невралгия)да, овқат ҳазм ҳилиш системаси касалликлари (яра касаллиги, колит, гастрит)да, эркак ва аёллар жинсий аъзолари яллиғланганда, қулоқ, бурун, томоқ касалликларида қўлланади.